date
views 1 228

Фарғонада 2 ёшли қизини 14 минг долларга сотишга уринган аёл қўлга олинди

Фарғонада 2 ёшли қизини 14 минг долларга сотишга уринган аёл қўлга олинди
Кадр: Telegram
Фарғона вилояти Данғара туманида вояга етмаган фарзандини сотишга уринган аёл ушланди, деб хабар беради вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 28 март куни туман ИИБга келиб тушган ариза бўйича тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида 2 ёшли қизини 14 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинган ва тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада 2 ёшли қизини 14 минг долларга сотишга уринган аёл қўлга олинди