Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ
Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани ҳокими Ботир Тоғаевнинг хизмат автомобили рухсатсиз тонировка ва «мигалка» учун жарима майдонига жойлаштирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Блогер Мақсуд Музаффаровнинг маълум қилишича, у давлат рақами 70 021 DAV бўлган қора рангли Gentra автомобили ялтировчи маёқ ва тонировкада ҳаракатланганини хабар бериб, бу ҳақда вилоят ЙҲХБ бошлиғига маълум қилган.
Блогернинг вилоят ЙҲХБ бошлиғига қилган мурожаатида шундай дейилади:«...вилоятимизда DAV белгили машиналарга қандайдир имтиёз берилганми? Имкони бўлса 70 021 DAV давлат рақам белгили автотранспорт воситасини бир текширтирсангиз. Унга ялт-ялт этувчи маёқча ва тонировка учун рухсатнома борми-йўқми бир билайлик. Ушбу автомашинанинг бу ишларини сизнинг бошқарувингиздаги ЙҲХБ текшира оладими?»
«Дарё» мухбирининг аниқлаштиришича, давлат рақами 70 021 DAV бўлган транспорт воситаси Қамаши тумани ҳокими Ботир Тоғаевга тегишли хизмат автомобили ҳисобланади.
Мазкур ҳолат вилоят ИИБ ЙҲХБ раҳбарияти эътиборини тортган.
Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ
«Видео юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб Gentra русумли, 70 021 DAV давлат рақам белгили автотранспорт воситаси ҳайдовчиси тегишли рухсатномасиз автомашина олд қисмига кўк-қизил ёнувчи маёқчалар ўрнатганлик ҳамда автомобиль ён ойналарининг туси тегишли рухсатсиз қорайтирилгани маълум бўлди. Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддаси (транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби)га асосан жарима майдонига жойлаштирилди», — дейилади вилоят ИИБ ахборот хизмати маълумотида.
Эслатиб ўтамиз, ҳоким хизмат автомобили содир этган ҳуқуқбузарлик — транспорт воситалари ойнаси тусини ўзгартириш (қорайтириш) ва транспорт воситаларига товуш чиқарувчи, ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126 ва 127-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар бўлиб, кодексга кўра ойна тусини ўзгартириш базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида, транспорт воситаларига товуш чиқарувчи, ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш эса уч бараваридан беш бараваргача жарима солинишига сабаб бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда