Фото: Ички ишлар вазирлиги
Сирдарё туманида тезкор тадбир давомида хонадондан турли гиёҳвандлик воситалари аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, олинган тезкор маълумот асосида вилоят ИИБ ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси тезкор вакиллари ҳамкорликда Сирдарё тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида туман ҳудудидан ўтувчи М-39 автойўлидан ҳаракатланиб келаётган Оқолтин туманида яшовчи А.Ф. бошқарувидаги Lacetti автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада олд ўриндиғи таг қисмида қора рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, яшил рангли, қуруқ ҳолатдаги оғирлиги 111 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Олиб борилган тезкор суриштирув жараёнида фуқаро А.Ф. мазкур марихуана гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситаларни Сайхунобод туманида яшовчи фуқаро С.Ш.дан 2 миллион сўмга сотиб олгани аниқланган.
Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро С.Ш.нинг хонадони холислар иштирокида кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда текширилган. Натижада хонадон ётоқхонасидан гугурт қутига солинган 4 дона жигарранг, ўзидан ўткир ҳид таратувчи гашиш гиёҳвандлик воситаси, целлофан пакетчаларга жойлаштирилган қуруқ ҳолатдаги марихуана гиёҳвандлик воситаси, наша гиёҳвандлик ўсимлиги уруғлари, меҳмонхонасидан 3 та целлофан пакетларга жойлаштирилган, марихуана гиёҳвандлик воситалари, 1 дона электрон тарози, 1 дона таг қисми тешилган елим идиш (баклажка) хонадон айвони ертўласидан 2 та полиэтилен қопларга жойлаштирилган марихуана гиёҳвандлик воситалари ва хонадондаги дарахт буталари тахланган жойда 8 туп, узунлиги 5-10 см бўлган, агротехник ишлов берилган, наша гиёҳвандлик ўсимликлари борлиги аниқланган.
Фото: Ички ишлар вазирлиги
Тезкор тадбир давомида жами 13,879 грамм марихуана ва 1,68 грамм гашиш гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда