Фото: «Домашний очаг»
Кундалик рўзғорда истеъмол содасидан фойдаланишнинг вариантлари кўплигидан, уларни бирма-бир санаб бўлмайди. «Домашний очаг» нашри улардан энг кенг тарқалган ва ноодатий, самаралиларини санаб ўтди.
Истеъмол содаси нима?
Натрий гидрокарбонат — нозик оқ кукун шаклида карбонат кислотаси ва натрийнинг кислотали тузи. Истеъмол содаси кислоталар билан кимёвий реакцияга киришиб, карбонат ангидрид ва сувга ажралади. Бу барчага таниш бўлган усулни аниқ кўрсатади — содани сирка ёки лимон шарбати билан ўлдириш. Истеъмол содаси ортиқча кислотани зарарсизлантиради, қандолатчиликда энг кўп ишлатиладиган кимёвий хамиртуруш бўлиб, шунингдек, мукаммал тозаловчи ва ҳидни нейтраллаштирувчи восита сифатида ҳам маълум.
Машина бошқарувида уйқу босса
Дарҳақиқат, машина ҳайдаш пайтида енгил сода эритмасини ичиш жуда машҳур тавсия эди. Бироқ, бугунги кунда шифокорлар содани дори сифатида ишлатишни маслаҳат бермайди, у ошқозон-ичак шиллиқ қаватини қуритади ва узоқ вақт ишлатилса, зарарли бўлиши мумкин.
Сочни сода билан ювиш
Косметика билан доимий турмакдан чарчаган сочларни ювиш учун оддий шампунга озгина истеъмол содасини қўшиб, сочларни қалин ва тоза қилиш мумкин. Сочни бўяшдан олдин ҳам сода ишлатиш тавсия этилади, натижада бўёқ сочларга яхшироқ мос тушади.
Гиламдаги кирларни тозалайди
Кўпинча иситма билан кечадиган касаллик пайтида болалар қайт қилишни бошлайди. Агар бу ҳолат тўшак, диван, гиламда содир бўлган бўлса, асосий тозалашдан сўнг ифлосланган юзага сода солиш керак. Аста-секин супуриб ёки чангюткич билан тозалаш тавсия этилади. Шундай қилиб, ифлос жойда ҳеч қандай доғ, ўткир ҳид қолмайди.
Уумий тозалаш
Уйни умумий тозалашда ошхонада фаол бўлган истеъмол содаси қўл келади. Чангни тозалашдан 15 дақиқа олдин гиламга сода сепиш тавсия этилади. Истеъмол содасига бироз долчин қўшиш мумкин, бу уйдаги турли хил нохуш ҳиддан халос бўлиш учун жуда яхши.
Гилам тозалаш рецепти:
- 2 стакан истеъмол содаси;
- ½ чашка маккажўхори ёрмаси;
- 4 дафна япроғи;
- 1 ош қошиқ долчин (ихтиёрий);
Барча маҳсулотлар бир идиш ичида аралаштирилади (уларни яхшилаб аралаштириш учун миксердан фойдаланиш мумкин). Идишга солиниб, қопқоғи ёпилади. Гиламни чангюткичдан тозалашдан олдин аралашма сепилади ва бир неча соатга қолдирилади. Истеъмол содаси чанг ва кирни олиб ташлашга ёрдам беради, дафна барглари ва долчин эса антибактериал восита сифатида ишлатилади ва ёқимли ҳид қолдиради. Шунингдек, диван ва креслоларнинг қопламаларини ҳам шундай тозалаш мумкин.
Истеъмол содаси атир сифатида
Рўзғорда истеъмол содасидан яна қандай фойдаланиш мумкин? Мисол учун, атирлар ўрнига. Кичик идишда 1 ош қошиқ сода, сув ва мато юмшатувчи билан суюлтирилади. Идишнинг қопқоғида бир нечта тешиклар қолдирилади ёки уни ҳаво ўтадиган мато билан ёпилади.
Совуткичга бир ликопчада сода қўйилса, у эскирган овқатлардан қолган ёқимсиз ҳидни бартараф этади.
Оёқ кийим ҳидини йўқ қилиш учун сода фойдаланиш мумкин. Бунинг учун ярим стакан содали сув крахмал билан аралаштирилади ва ҳар қандай эфир мойидан бир неча томчи қўшилади. Аралашма тайёрлангандан сўнг уни мато бўлагига қуйиб, пойабзал ичига солинади. Бу ундаги барча ёқимсиз ҳидларни бартараф этади.
Эритгич сифатида ёрдам беради
Ванна қувурлари тиқилиб қолганда, истеъмол содаси уларни тозалашга ёрдам беради. Тозалаш учун ванна иссиқ сув билан тўлдирилади, 1-2 стакан сода қўшилади ва 10-15 дақиқага қолдирилади. Сув оқизилиб, яна тоза сув билан ювилади.
Истеъмол содаси тишларни оқартиради
Истеъмол содаси ва водород перикс ажойиб оқартувчи тиш пастасини ҳосил қилади. Тўғри, шифокорлар ушбу воситани доимий равишда ишлатишни тавсия этмайди — жуда кучли таъсир тиш эмалига зарар етказиши мумкин.
Истеъмол содасининг супер хусусиятлари
Истеъмол содаси, шунингдек, тиш чўткалари, тароқлар ва бошқа шахсий гигиена воситалари учун дезинфекциялаш воситаси сифатида ишлатилиши мумкин. Ярим стакан истеъмол содаси кир ювиш кукуни билан бирга кир машинасига солинса, кийим, сочиқ, чойшаб ва ҳоказоларни яхшироқ ювишга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда