
Бюронинг Китоб тумани бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Шахрисабз туманлараро судининг 24.08.2020 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Х.Н. ҳисобидан ундирувчи Л.А. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 24.08.2020 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, жорий йилнинг 26 апрель ҳолатида қарздор Х.Н. нинг алимент қарздорлиги 12.955.433 сўмни ташкил қилган ва ушбу алимент қарздорлигини ундириш мақсадида қарздорга тегишли бўлган “NEXIA” русумли автомашина тегишли тартибда хатланиб, вақтинчалик сақлашлик учун жарима майдончасига қўйилган.
Ижро ҳужжати бўйича, қарздор Х.Н. ундирувчи Л.А. билан ўзаро келишган ҳолда хозирги кунга қадар тўпланиб қолган алимент қарздорлиги ва 2 нафар фарзанди вояга етгунга қадар тўланиши лозим бўлган алимент маблағлари ўрнига ўзига тегишли бўлган ва давлат ижрочиси томонидан хатланиб, жарима майдончасида сақланаётган “NEXIA” русумли автомашинасини ундирувчи Л.А. нинг номига нотариус орқали расмийлаштириб берди ва мазкур ижро ҳужжати амалда тамомланиши таъминланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар