15:53 / 06.05.2022
1 392

Фарғонада Damas’лар ортилган трейлер ЙТҲга учради

Фарғонада Damas’лар ортилган трейлер ЙТҲга учради
Фото: ЙҲХХ матбуот хизмати
Фарғонада Damas’лар ортилган MAN юк машинасига бошқа MAN келиб урилгани тўғрисида хабар берилганди. UzAuto Motors компаниясининг маълум қилишича, трейлердаги автомобиллар Фарғона вилоятидаги дилерлик марказига етказиб берилиши керак бўлган.

Трейлер А-373 Тошкент—Ўш йўлининг Фарғона вилояти Учкўприк тумани «Меҳнатобод» посёлкаси ҳудудида ҳаракатланиб кетаётганда, орқадан ҳаракатланиб келган MAN русумли юк машинаси («самосвал») йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан, оралиқ масофани сақламаслиги оқибатида орқа томондан келиб урилган. Натижада трейлерга ортилган 9 та Damas автомобилларидан 5 таси техник шикастланган.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Учкўприк тумани Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассислар иштирокида дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Тергов натижаларига кўра, ғишт ортилган юк машинасининг ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолган ҳамда назоратни йўқотиб йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

«Юз берган ҳодиса натижасида ҳеч кимга зарар етмаган. Автотрейлер ҳайдовчиси жабрланмаган. Барча ташилган автомобиллар суғурталанган бўлиб, етказилган зарар суғурта компанияси ҳисобидан қопланади. Йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишлари ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз», — дейилади муносабатда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада Damas’лар ортилган трейлер ЙТҲга учради