17:15 / 06.05.2022
2 682

ДХХ Қирғизистон билан чегарадаги вазият бўйича расмий баёнот берди

ДХХ Қирғизистон билан чегарадаги вазият бўйича расмий баёнот берди
Фото: ДХХ Чегара қўшинлари
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Қирғизистон билан чегарадаги вазият хусусида расмий баёнот билан чиқди.

2022 йилнинг 5 май куни ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани, Оқтом қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмида бир гуруҳ номаълум шахслар томонидан Ўзбекистондан Қирғизистонга ноқонуний равишда кўп миқдордаги товар-моддий бойликларини олиб ўтилаётгани ўзбек чегара нарядлари томонидан кузатилган ва ушбу қонунбузарликни олдини олиш бўйича чоралар кўрилган.

Қайд этилишича, чегара наряди томонидан давлат чегараси бузғунчиларини қўлга олиш вақтида, қоидабузарларнинг бир гуруҳи ҳарбий хизматчиларга нисбатан қаршилик кўрсатиб, куч ишлатиб, тан жароҳатлари етказган ва қуролларни олиб қўйишга ҳаракат қилган.

Ушбу ҳолатда ҳарбий хизматчилар қонунчиликда белгиланган тартибда қурол қўллашга мажбур бўлган. Натижада, 3 нафар шахслар яраланиб, уларнинг жиноий шериклари томонидан Қирғизистон ҳудудига олиб кетилган.

Ҳодиса тафсилотларини аниқлаш мақсадида, 5 май куни Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг ҳудуд бўйича чегара вакиллари ўртасида учрашув ўтказилган. Шунингдек, 6 май куни Фарғона водийси йўналиши бўйича ва Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти бўйича чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтган.

Ҳозирда ҳар икки томон ҳолат бўйича текширувларни давом эттираётгани, чегарада вазият барқарор экани айтилади.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан 2022 йилнинг 6 май куни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 223-моддаси (“Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистонга кириш”) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ Қирғизистон билан чегарадаги вазият бўйича расмий баёнот берди