21:38 / 06.05.2022
1 015

Тошкентда 9 май куни байрам салюти ташкил этилади

Тошкентда 9 май куни байрам салюти ташкил этилади
Ўзбекистонда 236 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва ногиронларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш бўйича режа ишлаб чиқилди. Бу ҳақда 6 май куни АОКАда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Йўлдошев иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Маълум қилинишича, 236 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва ногиронларига 15 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти, «Янги Ўзбекистон» мажмуасидаги «Мустақиллик монументи»нинг статуэткали қимматбаҳо совға ва Шавкат Мирзиёевнинг табриги, шунингдек, вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар томонидан таъсис этилган совғалар топширилади.

Бундан ташқари, 9 май куни соат 21:00 да Тошкентда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам салюти ташкил этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 9 май куни байрам салюти ташкил этилади