Банк фойдасига 1 млрд сўмдан ортиқ кредит маблағлари ундирилди

Банк фойдасига 1 млрд сўмдан ортиқ кредит маблағлари ундирилди
Мажбурий ижро бюросининг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 26.12.2019 йилги қарорига асосан қарздор "Қалин қоғоз Сервис" МЧЖдан ундирувчи АТ "Алоқабанк" фойдасига 1 млрд. 41 млн. сўм кредит қарзни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича бюро томонидан қарздорга зарарни тўлаши ҳақида ихтиёрий муддат берилган.

Қарздор ихтиёри муддатларда суд қарорини ижросини таъминлаш чорасини кўрмагач, давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, гаров мулклари хатланган ва савдога қўйилган.

05.05.2022 йил куни "Қалин қоғоз Сервис" МЧЖ ундирувчи АТ "Алоқабанк" фойдасига 1 млрд. 41 млн. сўм кредит қарзини тўлаб, банк олдидаги қарзини бартараф этганлиги сабабли, ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар