date
views 1 471

Навоийда тадбиркорнинг 1 000 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган бош муҳандис ушланди

Навоийда тадбиркорнинг 1 000 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган бош муҳандис ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, «И.К.» МЧЖ бош муҳандиси М.К. «Ғ.» МЧЖ раҳбари А.дан уни Навбаҳор туман ҳудудида тик қудуқ қазиш ишларини амалга ошириш учун пудратчи ташкилот сифатида иштирок этишини танишлари ёрдамида ҳал қилиб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда тадбиркорнинг 1 000 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган бош муҳандис ушланди