09:00 / 09.05.2022
1 324

Қашқадарёда 3 ёшли боланинг қўли гўшт майдалагичга кириб кетди

Қашқадарёда 3 ёшли боланинг қўли гўшт майдалагичга кириб кетди
Фото: Қашқадарё ФВБ матбуот хизмати
Қашқадарёда қўли гўшт майдалагичга кириб кетган 3 ёшли болага ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 8 май куни вилоят ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига 3 ёшли боланинг эҳтиётсизлиги оқибатида чап қўли гўшт майдалагич ичига кириб қолгани ва уни олишда амалий ёрдам кераклиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, вилоят қутқарув отряди қутқарувчилари айтилган шифохонага етиб бориб, қисқа вақт ичида тиббиёт ходимлари билан биргаликда қурилманинг метал бўлагини олиб ташлашда амалий ёрдам кўрсатган.

Тиббиёт ходимлари берган маълумотларга кўра, ҳозирда боланинг аҳволи яхши.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда 3 ёшли боланинг қўли гўшт майдалагичга кириб кетди