14:35 / 10.05.2022
1 273

Tracker ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган Cobalt ва инспекторни уриб юбориб, ағдарилди

Tracker ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган Cobalt ва инспекторни уриб юбориб, ағдарилди
Кадр: Telegram
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида ЙПХ ходими қоидабузар машинани тўхтатаман деганида авария бўлгани ва ЙПХ ходимининг ўзи бир чеккага учиб кетгани тасвирланган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ содир бўлган воқеа юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, видеода тасвирланган воқеа 2021 йилнинг 23 сентябрь куни соат 07:30 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида содир бўлган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ инспектори кичик сержант Анвар Отабоев хизмат вазифасини ўташ жараёнида 49 ёшли Ш.У. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинани ҳуштак ва жезл орқали тўхтатган. Шу вақт унинг орқасидан ҳаракатланиб келаётган 32 ёшли К.У. бошқарувидаги Tracker Cobalt билан тўқнашиб кетган ва хизмат олиб бораётган ЙҲХБ инспекторини уриб юбориб, ағдарилиб, дарахтга урилган.

ЙТҲ натижасида ЙҲХБ инспектори ҳамда Tracker автомашинасининг йўловчиси Д.У. тан жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун судга юборилган. Таъкидланишича, ҳозирда ЙҲХБ ходимининг аҳволи яхши.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Tracker ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган Cobalt ва инспекторни уриб юбориб, ағдарилди