
Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг буйруғига асос қарздор М.Т.дан ундирувчи Р.К. фойдасига уч нафар фарзанди таъминоти учун фарзандлари 18 ёшга тўлгунга қадар қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ½ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган ва Бюронинг Хўжайли тумани бўлими томонидан мазкур ижро иши келиб тушган кундан ижро иши юритуви қўзғатилган.
Алимент пуллари ота томонидан жорий йилнинг апрел ойига қадар ойма-ой ва тўлиқ тўланиб келинган. Шунга қарамасдан, жорий йилнинг апрел ойида қарздор ота алимент ўрнига уй бериш истагини билдирган ва бўлим давлат ижрочилари томонидан кўрсатилган амалий ҳуқуқий ёрдамдан кейин ундирувчи билан ўзаро келишиб, қарздорнинг алиментдан бўлган қарздорлиги ва фарзандлари 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган алимент пуллари ҳисобланиб, қарздорга тегишли бўлган, баҳоси 200 млн. сўм бўлган 2 хонали уй ундирувчининг номига расмийлаштириб берилган.
Шу сабабли, ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддасига асосан тамомланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар