12:00 / 12.05.2022
2 956

Боғча ва мактабларда болаларнинг кунлик истеъмол рационига асал маҳсулоти киритилади

Боғча ва мактабларда болаларнинг кунлик истеъмол рационига асал маҳсулоти киритилади
Президентнинг “Республикада асаларичилик тармоғини жадал ривожлантириш ва асаларичилик фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги 2022 йил 1 сентябрга қадар болалар боғчалари тарбияланувчилари, мактаб ўқувчилари, шифохоналарда ва дам олиш масканларида даволанувчиларнинг кунлик истеъмол рационига 15-20 граммдан асал маҳсулотини киритиш бўйича тегишли меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ва “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси билан биргаликда:

а) 2022 йил 1 июлга қадар:

мевали боғларни асаларилар билан чанглатиш тадбирлари учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартибини;

б) 2022 йил 1 августга қадар асаларичилик хўжаликларининг қишлов даври харажатларини қоплаш учун давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Адлия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланадиган субъектлар зараркунандаларга қарши кимёвий моддаларни огоҳлантиришсиз қўллаши натижасида асаларилар нобуд бўлиши ҳисобига асаларичилик субъектларига етказилган зарарни қоплаш бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Боғча ва мактабларда болаларнинг кунлик истеъмол рационига асал маҳсулоти киритилади