Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Фурқат туманидаги «Уста Юсуфжон наққош» оилавий корхонасида бўлди.
Корхона раҳбари Муҳаммадали Юнусов миллий ёғоч ўймакорлиги мактабининг муносиб давомчиси. Унинг ишлари юртимиздаги кўплаб мақбара ва янги мажмуаларга кўрк бағишлаган. «Қўлигул» ҳунарманд Ўзбекистон халқ устаси унвонига сазовор бўлган.
Муҳаммадали Юнусов ижодида «паргори», «шарафа», «муқарнас» ва «ислимий» услублар устувор. Нақшинкор устунлар, курси, лавҳ, қутича ва бошқа оилавий буюмлар ҳамиша харидоргир.
Фото: Президент матбуот хизмати.
Устанинг шогирдлари кўп. Шу боис корхонага кенг шароит яратиш мақсадида янги бино қурилмоқда.
– Ота-боболаримиздан мерос ҳунарни асраб-авайлаб, ёш авлодга етказаётганингиз, ёшларни ишли қилаётганингиз учун раҳмат, – деди Президент. – Бундай ҳунармандчилик турларини янада оммалаштириш керак. Бу ҳам маданият, ҳам маърифат, ҳам иқтисодиёт.
Фото: Президент матбуот хизмати.
Давлатимиз раҳбари мазкур оилавий корхона ёнида мактаб ташкил этиш, унда ҳунарлар билан бирга математика, геометрия, физика, кимё каби фанларни ҳам чуқурлаштириб ўқитиш муҳимлигини таъкидлади. Тошкент, Самарқанд, Хива ва Бухорода ҳам шу каби ёғоч ўймакорлиги марказлари ташкил этиш бўйича топшириқ берди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар