Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоят фаоллар йиғилишида коррупция муаммосига тўхталиб ўтди. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ҳатто жазо чоралари кучли бўлса ҳам ер сотиш каби жиноятлар учраб турибди.
— Бу давлатнинг ҳар бир амалдори — мен ҳам, вазирлар ҳам, бошқа амалдорлар ҳам халқ хизматкори. Мен бу гапни кўп такрорлайман. Аммо мансабдорлар орасида ҳали ҳам халқ орасига кирмаганлар бор.
Ер сотишлар ҳали ҳам учраяпти. Ўша жинояти учун йигирма йилга қамалишини билса ҳам барибир қиляпти. Ўзи кичкина бюрократ амалдор, аммо керак бўлса ҳокимнинг имзосини сохталаштириб, ер сотяпти.
Биз уйғонишимиз керак. Уйғонмасак, ишламасак фарзандларимиз бизни кечирмайди. Нима учун таълим ҳақида ҳар сафар гапираман. Чунки нажот шу, бундан бошқа нажот йўқ биз учун, — деди Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар