Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоят фаоллар йиғилишида давлат хариди бўйича буғдойнинг нархи оширилганига изоҳ бериб ўтди.
— Бозор ҳаммасини ҳал қилади. Биз буғдой учун фермерга бир ярим миллион беряпмиз, бозор эса 4 миллион таклиф қиляпти. Ўртадаги фарқни ким оляпти? Ўртакашлар оляпти, порахўрлик кўпаймоқда.
Порахўрларнинг ҳаммасини қамаб, тугатиб бўладими? Биз энг аввало тизимни соғломлаштиришимиз керак. Мана, пахта муаммоси ҳал бўлдику, буғдой ҳам ҳал бўлади.
Беш йил чидадим, аммо иқтисодиётни бундай ривожлантириб бўлмайди. Давлат ва бозор нархи ўртасида тафовут бўлмаса, ҳаммаси жойига тушади. Деҳқон манфаат кўргандан кейин уруғликни ҳам ўзи топади, буғдойга ҳам яхши қарайди.
Кам таъминланганларга ёрдам берамиз, албатта. Темир дафтар асосида иш юритамиз, — деди давлат раҳбари. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар