
Ҳозирда жамиятимизда ўз фарзанди олдидаги мажбуриятини бажаришдан бош тортиб келаётган фуқаролар сони ортаётганлиги ва бу борада алимент тўловларини ундириш муҳим масала бўлиб қолмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлаларо судининг 06.11.2015 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор А.Ваттаевдан ундирувчи Ш.Султанованинг фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Қарздор А.Ваттаев икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент пулларини тўламасдан келган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан 10.03.2022 йилда 700 АҚШ доллари (7 700 000 сўм) алимент пуллари ундириб берилиши таъминланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар