Жиззахда бошқарувни йўқотган Cobalt ёниб кетди

Жиззахда бошқарувни йўқотган Cobalt ёниб кетди
Фото: Жиззах вилояти ФВБ матбуот хизмати
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Cobalt автомобили ёниб кетди, деб хабар беради вилоят ФВБ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 13 май куни соат 05:16 ларда тумандаги 4Р автомобиль йўлининг «Лалмикор» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 43-километрида 28 ёшли У.А. бошқарувида бўлган Cobalt бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлдан чиқиб кетган ва йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Шундан сўнг, автомобилда ёнғин чиққан.

Ғаллаорол тумани ФВБнинг ёнғин-қутқарув бўлинмаси соат 06:35 да айтилган манзилга етиб борган ва соат 06:38 да ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида автомобиль ҳайдовчиси елка, ўнг қўл кафти ва юз қисми куйиши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар