Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонасида Наманган вилояти делегацияси номидан қабул уюштирилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Қабул давомида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақов бошчилигидаги делегация Австрия тадбиркорлари билан учрашди. Ўзбекистоннинг Австриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев ҳам тадбирда иштирок этди ва сўзга чиқди.
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Учрашувда Наманган вилоятининг савдо-иқтисодий, ижтимоий-гуманитар, туризм ва спорт салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, вилоятда жорий йил 22 майдан 5 июнга қадар бўлиб ўтадиган 61-халқаро гуллар фестивали тўғрисидаги видеолавҳа намойиш этилди.
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Қабул давомида Наманганда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Меҳмонларга наманганча тайёрланган палов тортилди.
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Шавкат Абдураззақов Siemens компаниясининг Австриядаги штаб-квартирасида ҳам бўлди.
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Бу ерда компания раҳбарияти билан музокаралар ўтказилиб, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Наманган делегациясининг Австрияга сафари давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас