06:00 / 16.05.2022
999

Самарқандда қўлбола усулда спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи яширин корхона фош этилди

Самарқандда қўлбола усулда спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи яширин корхона фош этилди
Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси
Самарқанд вилоят Нарпай туманида ноқонуний равишда спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш цехини ташкил қилганлар ушланди, деб хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси.

Қайд этилишича, Нарпай туманида яшовчи У.И. яқин қариндошлари ва танишларидан иборат жиноий гуруҳ тузиб, ноқонуний равишда қўлбола спиртли ичимликлар маҳсулотларини тайёрлаш, қадоқлашга мўлжалланган яширин цех ташкил қилган.

Яширин цехда 36 хил турдаги 1068 дона шиша идишларга қадоқланган тайёр ароқ ҳамда 70 литр қадоқланмаган алкоголь маҳсулоти ва 687 та акциз маркаси аниқланиб, тегишли тартибда процессуал ҳужжатлаштирилган.

У ерда тайёрланган маҳсулотлар вилоятнинг Нарпай, Пахтачи туманлари ҳамда Навоий вилоятидаги дўкон ва ошхоналарга сотиб келинган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда қўлбола усулда спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи яширин корхона фош этилди