07:00 / 16.05.2022
1 268

Хоразмда ЙПХ ходими ҳайдовчини мажбуран кўтариб, машинага ўтказганига изоҳ берилди

Хоразмда ЙПХ ходими ҳайдовчини мажбуран кўтариб, машинага ўтказганига изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Гурлан туманида ЙПХ инспектори талабини бажармаган ҳайдовчини кўтариб ички ишлар органига тегишли бўлган Damas автомашинасига ўтказгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолатга муносабат билдирилди.

Қайд этилишича, ҳолат масъул ходимлар томонидан ўрганиб чиқилган. Аниқланишича, 11 май куни соат 19:00 ларда Гурлан тумани Мустақиллик кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари рўпарасига йўлнинг қарама-қарши қатнов қисмига Matiz автомашинаси келиб тўхтаган. Ушбу автомашина ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилмаган бўлса-да, автомашина ҳайдовчиси хавфсизлик камарини тақмасдан бошқариб келгани визуал тартибда кўрган инспектор ҳайдовчи ёнига бориб унга хавфсизлик камарини тақмасдан келаётганини билдириб, автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тақдим этишини сўраган.

Гурлан туманида яшовчи Matiz ҳайдовчиси Р.С. (1994 йилда туғилган) ўзининг биринчи гуруҳ ногирони эканини рўкач қилиб, маъмурий жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида, дастлаб ўзи автомашинани бошқармаганини билдирган. Кейинчалик ЙПХ инспекторининг туман ички ишлар бўлимига биргаликда бориш тўғрисидаги талабини бажаришдан қасддан бўйин товлаб қаршилик кўрсатган. Автомашина йўловчиси бўлган шу туманда яшовчи М.Қ. (1998 йилда туғилган) ҳам вазиятга аралашиб, ҳайдовчини ички ишлар органлари ходимларига бўйсунмасликка ундаган.

Шундан кейин ЙПХ инспекторлари шахсига аниқлик киритиш ва унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштиришни таъминлаш мақсадида ҳайдовчини Matiz автомашинасидан кўтариб тушириб, Damas автомашинасида туман ички ишлар бўлимига олиб борган.

Бўлимда ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилганида, у машинани 2021 йил 17 декабрь куни ҳамда жорий йилнинг 26 январь ва 29 март кунлари тегишли ҳужжатларсиз бошқарган. Оқибатда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасига (йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) асосан маъмурий жавобгарликка тортилган. Бундан ташқари, фуқаро Р.С.га шу кунга қадар умуман ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган.

«Ушбу ҳолатда ПХ инспекторлари томонидан ҳайдовчига нисбатан қонунга зид хатти-ҳаракат содир қилинмаган, улар фақатгина йўл ҳаракати қоидаларини менсимайдиган навбатдаги ҳайдовчининг ҳуқуқбузарлигига чек қўйишган», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмда ЙПХ ходими ҳайдовчини мажбуран кўтариб, машинага ўтказганига изоҳ берилди