Фото: Заҳириддин Тўраев
Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда АОКАнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Заҳириддин Тўраев хабар берди.
Абдуназар Поёнов 1954 йил Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида туғилган бўлиб, 1975 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган. Узоқ йиллар Қизириқ туманидаги умумтаълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлаган.
«Абдуназар Поёнов Шеробод достончилик мактаби вакили саналади. У достон айтиш анъанасини Мардонқул Авлиёқул ўғли ва Умар бахшидан ўрганган. Унинг ижро дастуридан ‘Алпомиш’ ва ‘Гўрўғли’ достони туркумига кирувчи бир қанча достонлар, шунингдек, достон ижрочилиги йўлидаги халқ қўшиқлари, термалар ўрин олган», — дейди Заҳириддин Тўраев.
Бахши 2003 йил «Ўзбекистон халқ бахшиси» унвони билан тақдирланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда