Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг 22.12.2020 йилдаги ижро варақасига асосан, ундирувчи Ўзбекистон Республикаси ТИФ “Миллий банк” фойдасига қарздор “Шўманай-текс” масъулияти чекланган жамиятидан жами 33 млрд. 119 млн. 296,4 минг сўм ундириш, ундирувни қарздор жамият ва қўшимча жавобгар “Хўжайли пахта тозалаш” акциядорлик жамиятига тегишли бўлган, гаровдаги мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати, 04.05.2021 йилда Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқарамаси иш юритувига келиб тушган ва Бошқарманинг Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шуъбаси томонидан ижро иши қўзғатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор ва қўшимча жавобгар жамиятнинг 10 дан ортиқ гаровдаги мол-мулклари (маъмурий, қоровулхона, қоймахона, омборхона ва цех бинолари) тегишли тартибда хатланиб, электрон онлайн-аукцион орқали сотилди.
Натижада, ижро варақасида белгиланган жами 33 млрд. 119 млн. 296,4 минг сўм пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси ТИФ “Миллий банк” ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.
Шу боис, ижро ҳужжати талаблари амалда ундирилиб, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига асосан тамомланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда