Фото: «E-auksion.uz»
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Марказ-4 мавзесида жойлашган гўзаллик салони кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,003 гектар. Бинонинг майдони — 151 квадрат метр. Гўзаллик салонида газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган салоннинг бошланғич баҳоси — 3,88 млрд сўм. Аризалар 10 июнь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Лот изоҳида ёзилишича салон аукционга «Асакабанк»нинг Муаммоли активлар билан ишлаш департаменти томонидан қўйилган.
Ушбу мулк харидор томонидан «Асакабанк»ка 9,2 млрд сўм миқдоридаги қўшимча ишлаб чиқариш суммасини тўлаб бериш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилмоқда.
Мулк ҳуқуқи олди-сотди дастурий воситалар тўлиқ назоратидан сўнг ҳамда 9,2 млрд сўм миқдоридаги суммаси тўлангандан сўнг сотиб олувчи номига расмийлаштириб берилади.
Объект ускуналари, инвентар ва жиҳозларсиз аукцион савдоларига чиқарилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз!
"Боруссия Д" ЕЧЛ финалида "Реал"га мағлуб бўлса, кўпроқ фойда кўради...
Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди