Фото: Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси
Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 12 май куни каннабис гиёҳванд моддасини парваришлаб келаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, тумани ИИБ ҳамда туман ДХХ ходимлари томонидан «Қорадори-2022» тезкор профилактик тадбири ўтказилган. Тадбир давомида Самарқанд вилояти Нуробод туманида яшовчи Т.Х. 2022 йил март ойида Қамаши тумани Жонбуз қишлоғи ҳудудида вақтинча яшаш уйи томорқасининг ер майдонига ишлов бериб, гиёҳвандлик воситаси уруғларини экиб парваришлаб, тақиқланган экинларни қонунга хилоф равишда етиштириб келаётгани аниқланган.
Ҳужжатлаштирилиб олинган яшил рангли ўсимлик таркибида каннабинол, каннабидиол моддаси бор бўлган. Ушбу та’қиқланган 50 туп каннабиснинг узунлиги 28 см дан 55 см гача экани, ўсимликнинг нам ҳолатдаги жами соф оғирлиги 165 граммни ташкил этиши маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган
Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади?
Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин
Ўзбекистон элчихонаси Деҳли аэропортида 5 кг олтин билан ушланган фуқароларга боғлиқ ҳолатни назоратга олди
Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади