
Скриншот: Facebook
Ижтимоий тармоқларда Жиззахда мактабда ўқийдиган қизлар бошқа бир қизни «самосуд» қилгани тасвирланган видео тарқалди. Жиззах вилояти ИИБ ҳолатга муносабат билдириб, ҳозирда текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Видеода бир нечта ўқувчи қизлар бошқа бир қизни ўртага олиб, кечирим сўрашга мажбурлагани тасвирланган. Аниқланишича, Жиззах шаҳри «Боғишамол» маҳалласида яшовчи, Жиззах шаҳридаги ўрта умумтаълим мактаби ўқувчиси М.Н. ижтимоий тармоқда Шароф Рашидов тумани «Истиқлол» маҳалласида яшовчи М.А. билан мулоқотга киришган.
Ўзаро ёзишмалар чоғида улар ўртасида келишмовчилик юзага келган. Шундан сўнг М.Н. ва М.А. Жиззах шаҳридаги ўқув марказида учрашиб, жанжаллашган. Ушбу ҳодисанинг тасвирлари ижтимоий тармоқда тарқалиб кетган.
Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар