09:18 / 19.05.2022
1 123

Сурхондарёда фуқарога «права» олиб бериш учун 2 млн сўм олган шахс ушланди

Сурхондарёда фуқарога «права» олиб бериш учун 2 млн сўм олган шахс ушланди
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш учун 2 миллион сўм пулни тамагирлик йўли билан олган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, Жарқўрғон тумани «Эскиқишлоқ» маҳалласида яшовчи фуқаро И.Р. 21 апрель куни вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида апрель ойида Қумқўрғон туманида жойлашган «Ватанпарвар» автомактабида тўлов асосида ўқигани, аммо ҳозирги кунга қадар ҳайдовчилик гувоҳномасини олмаганини айтган. Жарқўрғон туманида яшовчи ўзига олдиндан таниш бўлган М. исмли фуқаро эса унга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун топшириладиган имтиҳондан аъло баҳоларга ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб берадиган Х. исмли таниши борлигини, 2 миллион сўм берса, имтиҳон натижаларидан қатъи назар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини билдирган. Фуқаро фирибгарларга нисбатан қонуний чора кўришини сўраган.

Аризага асосан, жорий йилнинг 25 апрель куни Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида фуқаро Х.М. Жарқўрғон туманида жойлашган Shivaki савдо дўкони олдида ариза муаллифи И.Р.дан талаб қилинган 2 миллион сўм кимёвий ишлов берилган пулларни санаб олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ҳолат процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Х.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда фуқарога «права» олиб бериш учун 2 млн сўм олган шахс ушланди