07:30 / 21.05.2022
939

Олий таълим тизимида қарийб 11,4 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди

Олий таълим тизимида қарийб 11,4 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги 73 та муассасада ўтказилган профилактик тадбирда қарийб 11,5 миллиард сўмлик молиявий хато ва камчилик аниқланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда вазирлик Ички аудит хизмати бошлиғи Салоҳиддин Тошматов маълум қилди.

Салоҳиддин Тошматовнинг сўзларига кўра, 2022 йилнинг 1-чорагида вазирлик тизимидаги 73 та муассасада профилактика тадбирлар ўтказилган. Жумладан, «Давлат аудити» дастурига киритилган режага мувофиқ вазирлик ҳузуридаги 3 та ташкилот, 27 та касбий таълим муассасада ички аудит хизматлари томонидан ҳамда 43 та олий таълим муассасаларида бош аудиторлар томонидан профилактика тадбирлари ўтказилган.

Натижада жами 11,4 миллиард сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилганлик ҳолатлари аниқланиб, шундан 10,1 миллиард сўмлик мақсадсиз ва ортиқча харажатларнинг олди олинган, 1,6 миллиард сўмлик қисми профилактик тадбирлар жараёнида ундирилиб тикланган.

Муассасаларда ўтказилган инвентаризация жараёнида балансда акс эттирилмаган 8,7 миллиард сўмлик моддий бойликларни ташкилот балансига киримга олиниши таъминланган. 912,2 миллион сўмлик ортиқча тўланган иш ҳақи ва бошқа турдаги ҳисоб-китоблар кейинги ойларда ҳисоб-китоб қилиш учун ундирувга қаратилган.

Бундан ташқари, профилактика тадбирларини ўтказиш жараёнида:
  • 3 та ташкилотда аниқланган 259 миллион сўмлик хато ва камчиликларда жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли, расмийлаштирилган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга юборилган;
  • молиявий камчиликларга йўл қўйилган ташкилотлардаги раҳбар ва масъул ходимларнинг 4 нафари лавозимидан озод этилган;
  • 31 нафарига нисбатан интизомий ва 1 нафарига нисбатан эса жарима жазо турлари қўлланилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олий таълим тизимида қарийб 11,4 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди