Ижтимоий тармоқларда Бухоро туманидаги 26-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси мактаб директори томонидан калтаклангани айтилган хабарлар тарқалди. Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳодисага аниқлик киритиш мақсадида вилоят ХТБ масъуллари томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, тегишли ташкилотлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганишлар жараёнида 8-синфда таҳсил олаётган ўқувчи қиз мактабнинг «Одоб-ахлоқ қоидалари»га риоя қилмагани сабабли мактаб директори уни жазолаш мақсадида калтаклагани аниқланган.
«Ўз вазифасини бажаришда қўпол хатоликка йўл қўйган, ўқувчига нисбатан куч ишлатишга уринган мактаб директорининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Вилоят халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолат бўйича тегишли қонуний чораларни кўради», — дейилади хабарда.
Бундан аввал Андижонда ўқитувчисини ҳақорат қилган ўқувчи калтаклангани, Жиззахда ўқувчи қизлар бошқа бир қизни «самосуд» қилгани, Сирдарёда ўқитувчи ва мактаб директори ўринбосарини калтаклаган шахсларга 3 сутка қамоқ жазоси тайинлангани хабар қилинганди.
Сурхондарё вилоятида юз берган ҳолат
Май ойи ўрталарида ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи ўқувчини аёвсиз калтаклаётгани кўринган видео тарқалди. «Дарё» сўровига жавобан мазкур ҳолатни изоҳлаган Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати зўравон ўқитувчи ва мактаб директори туман ИИБга олиб кетилганини маълум қилди. Сўнгра ҳолатга Бош прокуратура эътибор қаратиб, ҳолат ўрганилаётганини, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилишини, вазият вилоят прокуратураси назоратида эканини билдирди.
Кейинроқ эса зўравон инглиз тили ўқитувчиси билан биргаликда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ҳам ишдан олингани хабар берилди. Халқ таълими вазирлиги эса ўқитувчининг ўқувчиларни калтаклашини кескин қоралаб муносабат билдирди.
«Дарё»га ўрганиш хулосалари ҳақида маълумот берган вилоят халқ таълими бошқармаси калтакланган ўқувчи воқеаси ортидан директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, шунингдек, ўқувчининг синф раҳбари ҳам ишдан олинганини, мактаб директори бўшаш ҳақида ариза ёзганини маълум қилди.
Олий Мажлис депутати, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси, ёшлар масалалари бўйича комиссия аъзоси Шаҳноза Холмаҳаматова сурхондарёлик зўравон ўқитувчи борасида фикр билдириб, уни ўқитувчилик қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилишни таклиф этди. «Муштумзўр ўқитувчилар билан узоққа бора олмаймиз», — деган у. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади