10:58 / 23.05.2022
1 360

Андижонда шифокорлар бемор қорнида салфеткани унутиб қолдирди

Андижонда шифокорлар бемор қорнида салфеткани унутиб қолдирди
Андижон вилоятининг Асака шаҳар туғуруқхонасида бемор қорнида унутиб қолдирилган салфетка 9 ой ўтиб жарроҳлар томонидан олиб ташланди. Туман ҳокимлиги ҳодиса бўйича расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, Асака туманда истиқомат қилувчи, 1994 йилда туғилган Ў.Д. 2020 йил 5 октябрь куни Асака туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 2-сонли туғуруқ уйига қабул қилиб олинган.

Маълум қилинишича, ҳомиладор аёлда жарроҳлик муолажаси кесарча кесиш усулида ўтказилган. 2020 йил 7 октябрь куни жинси ўғил, вазни 3600 грамм бўлган чақалоқ туғилган. 12 октябрь куни Ў.Д.га чақалоқ билан уйига кетишга рухсат берилган.

Шу билан бирга, 2021 йил 16 август куни Ў.Д. Асака туман ШТЁБ бўлимига ўткир битишмали ичак тутилиши ташхиси билан ёткизилган.

Ташхис вақтида беморнинг ингичка ичагига ёт жисм тиқилиб қолгани аниқланган. Ёт жисм олинган ва у салфетка экани аниқланиб, ичак жароҳати тикилган. 2021 йил 28 август куни беморга уйига кетишга рухсат берилган.

Билдирилишича, видеоёзув келгусида шифокорлар орасида ташхис вақтида бундай қўпол хатоларга йўл қўймаслик, шифокорларнинг ҳушёр бўлиши учун олинган ва номаълум шахс томонидан тарқатиб юборилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда шифокорлар бемор қорнида салфеткани унутиб қолдирди