Ижтимоий тармоқларда 21 май кунига ўтар кечаси Самарқанд шаҳрида тунги хизматга жалб этилган ИИБ Патруль-пост хизмати ходимлари туристларга куч ишлатгани айтилган хабарлар тарқалди. ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан ходимларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Жабрланувчилардан бири томонидан ёзилган аризада келтирилишича, улар 21 май куни соат 03:30 ларда турмуш ўртоғи ва дўстлари билан меҳмонхонага етиб олиш учун кўчада такси кутган. Уларнинг ёнига ИИБ ходимлари келиб, ҳужжатларини сўраган. Хорижлик меҳмонлар паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини тақдим этганига қарамай, ходимлар улардан идорага боришни сўраган. Бунга ШҲТ саммитидан олдин қўйилган режани бажаришлари лозимлигини сабаб қилиб кўрсатган.
Туристлар ИИБ идорасига боришдан бош тортгач, ҳуқуқ-тартибот ходимлари куч ишлатган ва электрошокерларни қўллаган ҳолда уларни мажбуран олиб кетган. ИИБ биносида улар икки соат ушлаб турилган ва қўйиб юборилган. Улардан содир бўлган воқеанинг видеосини ўчириб ташлашни сўрашган. Шундан сўнг, туристлар олган жароҳатларни қайд этиш мақсадида шифохонага борган, бироқ уларга рад жавобини беришган. Бир неча соатдан кейин Самарқанд прокуратурасига бориб, суд-тиббиёт экспертизаси учун йўлланма олишган.
Ғиёсовнинг ёзишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Шахсий хавфсизлик хизмати томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда хизмат текшируви ўтказилмоқда.
«Текширув якунига кўра, қонунчиликка зид ҳаракат қилган барча ходимларнинг ҳамда фаолиятга масъул раҳбарларнинг хизматдан бўшатилиши ва жавобгарлик масаласи кўриб чиқилади», — дейилади муносабатда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади