14:58 / 23.05.2022
1 316

Тиқилинч Тошкент автобусларини янада тиқилинч қилишмоқчи

Тиқилинч Тошкент автобусларини янада тиқилинч қилишмоқчи
Тошкентдаги автобус ва электробусларга олдиндан пул тўлаб кирилади ва орқа эшикдан тушилади. «Тошшаҳартранс» шундай янги қоидани эълон қилган.

«Эндиликда автобус (электробус) салонига унинг олд эшигидан ҳайдовчининг ёнида ўрнатилган махсус валидатор ва қурилма орқали йўл ҳақи учун тўловни амалга оширгандан сўнг киришингизни ҳамда автобус (электробус) дан тушаётганингизда орқа эшиклардан фойдаланишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Айтилишича, ушбу қоида йўловчиларга қулайлик яратиш ва транспорт маданиятини шакллантириш мақсадида жорий этилмоқда.

Бу қоида жаҳон тажрибасида ўзини яхши оқлаган. Ривожланган мамлакатларда жамоат транспортидан фойдаланиш маданияти жуда юқори. Бироқ уларда йўналишга автобуслар кўп қўйилган, оралиқ интерваллар кам. Яъни автобус кўп ва тез-тез келади, одамлар ярим соатлаб кутиб қолмайди.

Қачондан бошлаб амалга киритилиши айтилмаган мазкур қоида бўйича аввалдан мавжуд муаммолар янада катталашиши кутиляпти. Эрталаб (ҳамма ишга борадиган) ва кечки пайт (ҳамма ишдан қайтадиган) пойтахт автобуслари шу қадар тиқилинч бўладики, одамлар орқа-олди эшикка қараб ўтирмайди.

Маданиятни шакллантириш учун аввал жамоат траснпортини кўпайтириш, оралиқ интервалларни камайтириш лозим. Бекатда турган одамлар 5 дақиқадан ортиқ кутмаслиги керак. Шундагина бу қоида ишлаши мумкин.

Шунингдек, 3 та эшиги бор автобусларда қайси эшикдан тушиб-чиқишга ҳам ойдинлик киритилмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тиқилинч Тошкент автобусларини янада тиқилинч қилишмоқчи