20:44 / 23.05.2022
1 062

26 млрд. сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ундирилди

26 млрд. сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ундирилди
Ўзбекистон Республикаси йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг 21.02.2022 йилдаги
қарорига асосан, қарздор ПУ “ENTER ENGINEERING PTE LTD”дан ундирувчи Давлат фойдасига 26 млрд. 216 млн. 522,7 минг сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати 05.04.2022 йилда Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси иш юритувига келиб тушган ва алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси томонидан ижро иши юритуви қўзғатилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, ижро ҳужжати талаблари қарздор корхонага таништирилган ва бажариш учун иҳтиёрий муддат берилган.

Натижада, ижро ҳужжати талаблари 11.04.2022 йилда амалда бажарилиб, жами 26 млрд. 216 млн. 522,7 минг сўм тўлиқ ундирилган ва ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига асосан тамомланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 26 млрд. сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ундирилди