
Мажбурий ижро бюросининг Бешариқ туман бўлими иш юритувига ундирувчи Бешариқ туман ДСИ фойдасига 17.05.2022 йилдаги ва бошқа ижро ҳужжатларига асосан қарздор корхонадан жами 25.130.000 сўм солиқ қарзи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати 15.04.2022 йилда келиб тушган бўлиб, шу куни ижро иши қўзғатилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 25.02.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан ундирувчи Фарғона ҲЭТК АЖ фойдасига 10.348.088 сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати 10.03.2022 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида юқоридаги ижро ҳужжатлари юзасидан 19.05.2022 йилда қарздорга тегишли бўлган ғишт ишлаб чиқариш заводи қарздорлик эвазига рўйхатга олиниб хатланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар