Марказий банк «Молиявий билим» лойиҳаси доирасида ҳозирги кунда кенг тарқалган фирибгарлик турлари ҳақида видеоролик тайёрлади.
Катта мерос
Энг оммалашган фирибгарлик усулларидан бири — бу мерос ҳақидаги ваъда. Электрон почта ёки мессенжерлар орқали сизга қайсидир хорижлик узоқ қариндошингиз ёки фамилиянгиз ўхшаш инсон тасодиф туфайли сизга катта мерос қолдиргани ҳақида хабар келади.
Ушбу меросни қўлга киритишдаги дастлабки харажатлар сизнинг бўйнингизда бўлади. Ушбу маблағни тўлаб бўлганингизда эса алданганингизни биласиз.
Совринли ютуқ
Бир қанча сайтларга кирганингизда сизга совринли ёрлиқлар таклиф этилади. Уларда қатнашиш орқали сиз қимматбаҳо техника воситаларини ютиб олганингиз ҳақида хабар келади.
Ушбу ютуқларни ўз юртингизга етказиб берилиши учун эса сиздан маблағ ёки турли саволлар орқали шахсий ҳисоб рақамингиз ҳақида маълумот киритишингиз талаб этилади.
Шу орқали ҳисобингиздаги маблағ фирибгарлар томонидан ечиб олинади.
Telegram гуруҳлари
Охирги вақтларда авж олаётган фирибгарлик турларидан яна бири телеграм гуруҳларга одам қўшиш орқали қанчадир маблағ билан тақдирланишдир.
Бу орқали фирибгарлар ўз гуруҳ ёки каналларида сунъий равишда фойдаланувчиларни кўпайтиришга ёки телефон номер ва пластик карта маълумотларини билиб олиб, ҳисобдан пул ечиб олишга уринади.
Шу туфайли турли акция ва конкурсларга ишониб шахсий ҳисоб маълумотларини бегоналарга ошкор этмаслик тавсия этилади, акс ҳолда фирибгарлик қурбонига айланиб қолиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади