07:00 / 24.05.2022
1 338

Андижонда уч нафар шахс ЙПХ ходими билан жанжаллашиб, рацияси, нишони ва планшетини олиб қўйди

Андижонда уч нафар шахс ЙПХ ходими билан жанжаллашиб, рацияси, нишони ва планшетини олиб қўйди
Ижтимоий тармоқда Андижон вилоятида ҳайдовчи йўл-патруль хизмати ходимини ўлдириш билан қўрқитгани ҳақида хабар тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолат 15 май куни Андижон вилояти Жалақудуқ тумани «Ўроқчитепа» маҳалласида содир бўлган. Шу ҳудудда хизмат олиб борган ЙПХ ходими У.Мухторов томонидан Captiva автомобили ҳайдовчиси тўхтатилган. Ҳайдовчи Ш.Х. (1979 йилда туғилган) Tico автомобилига тегишли бўлган давлат рақам белгисини Captiva’га ўрнатиб, бошқариб юргани аниқланган. Қоидабузарлик ҳолати бўйича баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Шундан сўнг орадан вақт ўтиб, фуқаро Ш.Х. танишлари И.Т. ҳамда Ш.Ш. билан ЙПХ ходимининг ёнига келган. Ходим қонуний чора кўрилганини тушунтирган вақтда фуқаролар у билан жанжаллашиб, зиддиятли вазиятни юзага келтирган. Улар ходимга хизматда фойдаланиш учун бириктирилган алоқа воситаси, кўкрак нишон белгиси ҳамда планшет мосламасини олиб воқеа жойидан яширинган.

Ходимнинг билдиргиси асосида тезкор ходимларнинг аралашуви билан учала фуқаро туман ИИБга олиб келинган. Улар томонидан олиб кетилган воситалар қайтариб олинган.

Ҳолат юзасидан фуқаролар Ш.Х., И.Т. ва Ш.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Уларнинг учаласи ҳам ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда уч нафар шахс ЙПХ ходими билан жанжаллашиб, рацияси, нишони ва планшетини олиб қўйди