Айни пайтда “Инсон қадри” онлайн платформаси ва “2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тўплами тақдимоти ўтказилмоқда. Унда Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев сўзга чиқиб, қонун ижодкорлиги соҳасида амалга оширилиши керак бўлган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
“Олдимизда турган ўта долзарб ва мураккаб вазифа – қонун ижодкорлиги соҳасидаги ишни бутунлай янгича ташкил қилишдан иборатдир. Асосий эътиборни қонунлар халқ манфаатини қанчалик ифода этишига қаратиш керак”, деди Сенат раиси ўринбосари.
Содиқ Сафоевнинг қайд этишича, қонунни қабул қилишда соҳа мутахассислари даражасида билимга эга бўлиш, уни ишлаб чиқишда етук экспертлар фикрига таяниш лозим. Парламентнинг, жойлардаги маҳаллий кенгашларнинг аналитик салоҳиятини мустаҳкамлаш энг долзарб масалалардан биридир.
“Тўғридан тўғри амал қилинадиган қонунларга ўтиш даври келди. Бусиз келажакда ривожланишимиз мушкул бўлади. Яъни батамом янгича типдаги қонунларни қабул қилиш зарур”, деди Содиқ Сафоев. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳарбий хизматдан қочган 30 дан ортиқ украиналик чегарани кесиб ўтишга уриниб, ҳалок бўлди
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми?
Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат
Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади
Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди
Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди