16:00 / 24.05.2022
1 698

Автомашина сотилди ва ижро ҳужжати ижроси таъминланди

Автомашина сотилди ва ижро ҳужжати ижроси таъминланди
Мажбурий ижро бюросининг Учкўприк туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 17.02.2022 йилдаги қарздор Т.Х. дан ундирувчи АА Халқ банки Қўқон филиали фойдасига 61.400.000 сўм кредит қарзи ундириш, ундирувни қарздорга тегишли 2019 йилда ишлаб чиқарилган, Nexia 3 русумли, 28.06.2019 йилги Ипотека шартномасига асосан гаровга олинган автомашинага қаратиш тўғрисидаги 17.03.2022 йилда қўзғатилган ижро иши мавжуд эди.

Бундан ташқари, шу суднинг 24.02.2022 йилдаги қарздор Т.Х. дан ундирувчи Ҳамкорбанк Қўқон филиали фойдасига 23.616.329 сўм миқдорида кредит қарзи ундириш тўғрисидаги 25.03.2022 йилда қўзғатилган ижро иши мавжуд бўлиб, мазкур ижро ишлари ўзбекистон республикасининг “суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонуннинг 25-1-моддасига асосан бирлаштирилган.

Мазкур ижро иши юзасидан гаровга қўйилган қарздорга тегишли автомашина давлат ижрочисининг 18.03.2022 йилдаги далолатномасига асосан хатланган.

Гаровга қўйилган автомашинанинг бошланғич баҳоси 10.06.2019 йилги келишув далолатномасига асосан 86.467.975 сўм этиб белгиланган.

Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида хатланган мулк электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази орқали «e-ijro auksion» ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилган.

16.05.2022 йилги аукцион савдоларида автомашина сотилиб, сотувдан тушган пул маблағлари ундирувчиларнинг ҳисоб рақамларига ўтказилиши таъминланиб ижро ишлари тамомланди ҳамда сотилган автомашина аукцион ғолибига топширилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Автомашина сотилди ва ижро ҳужжати ижроси таъминланди