Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 04.07.2014 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Х.М.дан ундирувчи Ч.Қ.нинг фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун то у 18 ёшга тўлгунига қадар қарздорнинг хар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Нишон тумани бўлими иш юритувига 03.05.2019 йилда келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб тарафларга маълум қилинган.
Ижро харакатлари давомида, қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган ҳамда номидаги мол-мулкларни аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотлардан сўровномалар олиниб, аниқланган мол-мулкларига нисбатан таъқиқлар қўйилган.
Шунингдек, қарздор алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 42-моддасига асосан 25.03.2020 йилда қидирув эълон қилинган ҳамда қарор ижросини таъминлаш мақсадида
Бюронинг Қашқадарё вилоят бошқармаси қидирув шўъбасига юборилган.
Бюронинг вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида қарздор Х.М. Қарши шахар ҳудудидан топилиб, кейинги ижро ҳаракатлари олиб бориш учун давлат ижрочисига топширилган.
Қарздорнинг шу кунга қадар алиментдан бўлган қарздорлиги 37.342.287 сўмни ташкил этган ва ушбу маблағлар ўз вақтида тўлаб бермаганлиги учун унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан жиноят ишлари бўйича Нишон туман судига қонуний қарор қабул қилиш учун юборилди ҳамда суднинг қарорига асосан қарздорга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)