09:41 / 25.05.2022
1 573

Фарғонада ўқувчи қиз ўқитувчидан танбеҳ эшитгач синф деразадан сакради

Фарғонада ўқувчи қиз ўқитувчидан танбеҳ эшитгач синф деразадан сакради
Кадр: Telegram
Ижтимоий тармоқларда Фарғонада ўқитувчидан гап эшитган ўқувчи қиз деразадан сакраб, синф хонасидан чиқиб кетгани тасвирланган видео тарқалди. Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси ҳолатга муносабат билдириб, вазият назоратга олинганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур ҳолат 23 май куни Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги 22-мактабда содир бўлган. Мактабнинг 8-синф ўқувчиси А.А. дарс пайтида калитни уйига ташлаб келиш учун рухсат сўраган, ўқитувчи эса дарс тугашига 5 дақиқа қолганини айтган.

Бироқ ўқувчи ўқитувчининг гапига қулоқ солмасдан деразадан сакраб, қочиб кетган. Шундан сўнг ўқитувчи уни қайта синфхонасига олиб кириб, танбеҳ берган, аммо ўқувчи қиз яна деразадан қочиб кетган.

Ҳолат А.А.нинг синфдоши томонидан телефонда тасвирга олиниб тарқатилган. «Ўқувчи соғ-саломат, ҳеч қандай тан жароҳати олмаганини маълум қиламиз. Мазкур хабар вилоят Халқ таълими бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олинган», — дейилади муносабатда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада ўқувчи қиз ўқитувчидан танбеҳ эшитгач синф деразадан сакради