Кадр: Видеодан скрин
Жиззах вилояти Пахтакор тумани Пахтакор қишлоғидаги тўйхонада ноқонуний тунги клуб фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, бундан аввал ижтимоий тармоқларда «Тожмаҳал» тўйхонасининг иккинчи қаватида бир неча кунгина фаолият юритган тунги клубнинг видеоси тарқалган. Видеолавҳада очиқ кийинган аёлларнинг жазавали рақси акс этган. ИИБ ходимлари эса ҳолат бўйича текширув ишлари олиб борган.
Текширув давомида клуб жамоасининг айрим аъзолари ва маст мижозлар майда безорилик содир этиб, ходимларнинг қонуний талабларини бажармаган. Ҳолат юзасидан 11 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, баённома расмийлаштирилган.
Аниқланишича, ушбу тунги клуб фаолияти учун қонуний асослар мавжуд эмас. Клуб ташкилотчиси ва тўйхона эгаси ўртасида тузилган ижара шартномаси ҳам ноқонуний бўлган.
Клубда Тошкент шаҳрининг Сергели ва Мирзо Улуғбек туманларида яшовчи 2002, 2003 йилларда туғилган қизлар раққосалик қилган.
«Мусиқа бўлган пайт ўйнагандик, лекин бунақа бўлиб кетади деб ўйламагандик». «Ўйинчилик қилгани эмас, айланишга келгандик. Бизни шунақа қиз деб ўйлашди. Қора шим, оқ кўйлакда ўйнаганмиз, бу очиқ кийим эмас», — дейди қизлар.
Норасмий тунги клуб эгаси ва унда қўриқчи бўлиб ишлайдиган шахс раққосаларнинг гапи нотўғри эканини айтган.
«Қизларни икки марта алиштирдик. Аввалгилари очиқ-сочиқ кийингани учун бошқа уч нафар қиз олиб келдик», — деган улардан бири.
Тунги клуб бошлиғининг айтишича, клуб фаолиятини қонунийлаштириш бўйича ҳужжатлар тайёрланаётган бўлган. Ҳали жараён якунланмасидан рейд тадбирларида аниқланган.
Тунги клубда ИИБ ходимлари талабига бўйсунмаган маст йигитлардан бирига суд ҳукми ўқилди. У беш кун муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
«Тез орада воқеага алоқадор бошқа қонунбузарларга ҳам суд тегишли жазони тайинлайди», — дейилади хабарда.
Тунги клуб, Жиззах, Тожмаҳал, Тўйхона “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)