Ўзбекистонда 2021/2022-ўқув йилида умумтаълим муассасаларининг 11-синфини жами 392,9 минг нафар ўқувчи тамомлайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Шунингдек, қўмита маълумотларига кўра, 9-синфни 531,3 минг нафар ўқувчи тамомламоқда.
11-синф битирувчиларининг 209,6 минг нафарини (53,3 фоиз) қиз болалар ва 183,3 минг нафарини (46,7 фоиз) ўғил болаларни ташкил этган бўлса, 9-синф битирувчиларининг 258,1 минг нафарини эса (48,6 фоиз) қиз болалар ҳамда 273,2 минг нафарини (51,4 фоиз) ўғил болаларни ташкил этмоқда.
2021/2022- ўқув йили бошига ҳудудлар кесимида 11-синф битирувчилари сони қуйидагича:
Қорақалпоғистон – 21,3 минг нафар;
Андижон – 30,5 минг нафар;
Бухоро – 23,0 минг нафар;
Жиззах – 16,9 минг нафар;
Қашқадарё – 42,8 минг нафар;
Навоий – 11,6 минг нафар;
Наманган – 30,4 минг нафар;
Самарқанд – 45,3 минг нафар;
Сурхондарё – 32,4 минг нафар;
Сирдарё – 9,1 минг нафар;
Тошкент – 30,9 минг нафар;
Фарғона – 43,4 минг нафар;
Хоразм – 23,4 минг нафар;
Тошкент шаҳри – 31,9 минг нафар. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)