
Хонанда Наргиз Зокированинг Москва аэропортида ушланиб, Ўзбекистонга депорт қилиниши ҳақидаги хабар бир неча манбалар томонидан рад қилинган.
Даставвал хонанданинг концерт директори бу гап-сўзлардан бехабар эканини айтган бўлса, кейинроқ Зокированинг продюсери қўшиқчи ҳозир Ўзбекистонда эканини билдирган.
Россия полиция департаментининг хабарига кўра эса Зокированинг Москвада ушлангани ҳақиқатга тўғри келмайди. Шу тариқа хонанданинг Инстаграм саҳифасига назар солдик.
Инстаграмига кўра, Наргиз Зокирова айни пайтда Тошкентда эмас, Фарғонада бўлиб турибди. Кеча у қанақадир байрам ёки тўйдан видео қўйган. Бугун эрталаб эса Фарғонадаги меҳмонхонада тушган суратини жойлаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар