Қарши шаҳрида кўплаб ҳайдовчилар ўзи билмаган ҳолда катта жаримага тушган ва бу масалани ҳал қилиш мақсадида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги биносига тўпланишган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларга ишонилса, улар хавфсизлик камарини тақмай ҳаракатлангани учун ёзилган жаримадан норози ва буни бекор қилиш ҳаракатига тушишган. Аммо қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди, деган нақл бор.
Қашқадарёлик блогерларнинг аниқлик киритишича, Ислом Каримов кўчасининг «Соҳил бўйи» қисмида камера ўрнатилган бўлиб, мазкур камера 2022 йилнинг 1 май кунидан бошлаб хавфсизлик камарини тақмай ҳаракатланаётган ҳайдовчиларни қайд этган.
Йўл ҳаракати қоидалари ҳақидаги қонуннинг янги таҳририга кўра, 2022 йил 1 майдан чорраҳалардаги кузатув камералари камар тақмаганлик ва телефонда гаплашганлик учун жарималар ёзишни бошлаган.
Эсингизда бўлса, Xabar.uz таҳририяти йўловчиларнинг камар тақиши масаласига тўхталиб, камар тақмаганда ким жазоланиши — ҳайдовчими ёки йўловчи, деган масалани кўтариб чиққанди. Кейинроқ йўловчининг ўзи айбдор бўлиши ҳақида расмий изоҳ берилган ва жарима миқдори ҳам айтилганди: базавий ҳисоблаш миқдорининг 1/2 қисми, яъни ҳозирги кунда бу 135 минг сўм.
Аммо кейинроқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда олд ўриндиқда ўтирган йўловчи хавфсизлик камари тақмагани учун ҳеч қандай жавобгарлик йўқлиги айтилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади