
Фото: Наманган ИИБ
Намангандан Тошкентга ҳаракатланиб кетаётган Lacetti автомобилида ҳужжатларсиз мол ёғи маҳсулоти аниқланди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЖЦБ карантин тадбирларини ташкил этиш бўлими ходимлари томонидан Наманган ЙПХ масканида хизматда Тошкент шаҳрига ҳаракатланиб кетаётган Lacetti тўхтатиб текширилди.
Автомашинада 2000 йилда туғилган Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи фуқаро ветеринария ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган жами 239 килограмм бўлган мол ёғини олиб келаётганлиги аниқланди.
Ветеринария ташхис маркази лабораторияси хулосасига асосан ушбу маҳсулотлар аҳоли истеъмоли учун яроқли чиққанлиги сабабли Наманган «Саховат» кексалар ва ногиронлар учун интернат уйига топширилди.
«Ҳар қандай истеъмол маҳсулотини сақлаш ва бир манзилдан иккинчиси етказиш учун, албатта, махсус жиҳозланган транспортлардан фойдаланиш керак, акс ҳолда эса маҳсулот нафақат истеъмол учун яроқсиз балки соғлиқ учун хавфли ҳолатга ҳам келиб қолиши мумкин», – дейилади хабар сўнгида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар