16:35 / 27.05.2022
1 319

Алимент пуллари ундирилиши давом этмоқда

Алимент пуллари ундирилиши давом этмоқда
Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими иш юритувига ФИБ бўйича Қўқон туманлараро судининг 20.07.2016 йил кунги суд буйруғига асосан қарздор Ю.Усмановдан ундирувчи Ю.Усманова фойдасига 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари давомида қарздорга алимент тўловларини ўз вақтида тўлашлик тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилиши натижасида, ота ўз фарзандлари учун олдиндан ундирувчи Ю.Усманова фойдасига 88.000.000 сўм алимент пулларини тўлаб берилиши таъминланиб, ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” Қонуннинг тегишли моддасига асосан тамомланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент пуллари ундирилиши давом этмоқда