16:44 / 27.05.2022
1 182

Lacetti топилгач қарздорлик тўланди

Lacetti топилгач қарздорлик тўланди
Қарши шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг 2021 йил 12 октябрдаги қарорига асосан қарздор “AL FARRUX FARM SAVDO” хусусий корхонасидан ундирувчи давлат фойдасига 71.341.000 сўм солиқ қарздорлиги ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қарши шахар бўлими иш юритувига 2021 йилнинг 16 декабрь куни келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Қарши шахар бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб тарафларга юборилган ва ижро ҳужжати талаблари тушунтирилиб, қарздорликни ихтиёрий равишда бартараф қилиш учун муддат берилган.

Қарздор белгиланган муддатда қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериши ҳақида огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, қарздорликни тўламаган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг номида “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси борлиги аниқланган ва ушбу автотранспорт воситасига нисбатан тақиқ қўйилган.

Давлат ижрочиси томонидан ушбу автотранспорт воситасини қарздорлик эвазига хатлаш мақсадида қарздорнинг юридик манзилига бир неча маротаба борилишига қарамай автомашинани топиш имкони бўлмаган.

Шунга кўра, давлат ижрочиси томонидан қарздорга тегишли “Lacetti” русумли автомашинага нисбатан 2022 йил 26 январь куни қидирув эълон қилинган ҳамда қарор ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Қашқадарё вилоят бошқармаси қидирув шўъбасига юборилган.
Бюронинг вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан хамкорликда олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур транспорт воситаси Қарши шаҳри ҳудудидан топилиб тегишли тартибда хатланган ҳамда жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ушбу автомашина жарима майдончасига киритилгач қарздор ижро ҳужжатида белгиланган қарздорлик тўлиқ бартараф қилди ва ижро ҳужжати амалда тамомланиши таъминланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Lacetti топилгач қарздорлик тўланди