
24 майдан 25 майга ўтар кечаси соат 00:40 ларда Қашқадарё-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келган «Лаcетти» машинаси Кўкдала тумани ҳудудида жойлашган «Умакай» мунтазам ЙПХ масканида тўхтатилган.
Юкхона кўздан кечирилганда Чироқчи туманида яшовчи ҳайдовчи тегишли ветеринария маълумотномаларисиз, келиб чиқиши номаълум бўлган, тахминан 160 кг. оғирликдаги йирик мол гўштларини олиб кетаётгани аниқланган.
Гўшт маҳсулотлари Қашқадарё вилоят озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораториясида текшириб кўрилганда истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлган.
Вилоят ҳайвонлар касалликлар ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази куйдириш печида 160 кг. гўшт маҳсулоти йўқ қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг