Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича 2022 йил 22 май соат 1:00 ларда М37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши халқаро автомобил йўлининг Иштихон туманидан ўтган қисмида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Бухоро-Самарқанд йўналишида хорижлик сайёҳларни олиб кетаётган автобус Иштихон тумани Халқабод маҳалласи ҳудудида ўзидан олдинда кетаётган Камаз юк машинасининг ортидан бориб урган. Сўнг йўл четидаги тўсиққа урилган.
Оқибатда, автобус ҳайдовчисининг шериги оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, автобусда бўлган Руминия давлати фуқароси тан жароҳатлари олиб, шифохонага мурожаат қилган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, сайёҳларни олиб кетаётган автобус ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолган. Оқибатда мазкур ҳодиса содир бўлган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар